Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Cobalt» каналга тушиб кетди

Тошкентда «Cobalt» каналга тушиб кетди

Бугун, 2022 йил 16 март куни соат 14:00 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчасида ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган А.А. «Cobalt» русумли автомобилда ҳаракатланиб келиб, ушбу кўчада жойлашган «Универсал банк» яқинидаги автотураргоҳга тўхтаган ва ўзи банк ичига кирган.

Мазкур жараёнда «Cobalt» автомобили пастликка ҳаракатланиб, атрофдан оқиб ўтган «Салар» каналига тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Айни вақтларда автомобиль сувдан олиб чиқилган. ЙПХ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг