Тошкентнинг икки ҳудудида газ таъминоти вақтинча узилади

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча бўлмайди.
Яккасарой тумани, Боғсарой кўчасида жойлашган ер усти ўрта босимли газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2022 йил 24 март куни соат 11:00 дан 15:00 гача ушбу манзилдаги 3 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шунингдек, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида жойлашган ер усти ўрта босимли Д-76 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган бўлиб, 24 март куни соат 12:00 дан 17:00 гача ушбу кўчадаги 35 та ерлик аҳоли хонадонларида ҳамда 15 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter