Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Toyota — жаҳон автобозорида яққол пешқадам

Toyota — жаҳон автобозорида яққол пешқадам

Фото: Toyota

Toyota корпорацияси 2022 йилда 10,48 миллионтадан зиёд автомобилини сотди (компанияга қарашли Daihatsu ва Hino брендлари ҳам шунинг ичида).

Глобал бозорда 8,26 млн дона автомобилини сотган Германиянинг Volkswagen концерни — иккинчи ўринда.

Уч  йилдирки, Toyota жаҳон автосаноатида савдолар бўйича пешқадамликни ҳеч кимга бермаяпти.

Шимолий Америка бозорида талабнинг тикланиши ҳамда автомобиллар учун бутловчи қисмлар таъминотининг яхшиланиши япон компанияси фаолиятига ижобий таъсир кўрсатди. Бундан руҳланган компания 2023 йилда 10,6 млн дона машина чиқаришни режалаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг