Туркияда 21 кун вайроналар остида ётган от тирик топилди (видео)
Мўъжизавий тарзда омон қолган жонивор эгасига қайтарилди.
Туркияда қутқарув гуруҳи мамлакатда содир бўлган кучли зилзиладан 21 кун ўтиб, вайроналар остидан тирик отни қутқариб олишди.
Жонивор Адияман шаҳрида уч ҳафта давомида вайроналар остида бўлган, бироқ мўъжизавий тарзда омон қолган. Мутахассислар отга тиббий ёрдам кўрсатиб, уни эгасига қайтариб беришди.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида Туркияда ҳалок бўлганлар сони 45 мингдан ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter