Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тухум Алцгеймер касаллиги хавфини камайтириши маълум бўлди

Тухум Алцгеймер касаллиги хавфини камайтириши маълум бўлди

Америкалик олимлар Алцгеймер касаллигига қарши курашда тухумнинг фойдасини аниқлашди.

Тухумни мунтазам истеъмол қилиш касаллик хавфини деярли ярмига камайтириши мумкин. Бундай хулосага тадқиқотчилар узоқ муддатли когнитив тадқиқотда қатнашган мингдан ортиқ кекса одамларнинг маълумотларини таҳлил қилгандан сўнг келишди. 

Иштирокчиларнинг ўртача ёши 81 ёшни ташкил этди. Кузатишдан олдин улар овқатланиш одатлари ҳақида сўровнома ўтказишди. Деярли етти йил давомида уларнинг 27 фоизида Алцгеймер касаллиги аниқланган. Олимлар ҳафтасига камида иккита тухум истеъмол қилганларда деманц ривожланиш хавфи 47 фоизга камайганини аниқладилар. Шу билан бирга, 578 иштирокчининг ўлимидан сўнг мия ҳолати шуни кўрсатдики, мунтазам равишда тухум истеъмол қилганларда Алцгеймер касаллигига хос патологик белгилар камроқ бўлган, дея хабар беради The Journal of Nutrition. 

Таҳлил шуни кўрсатдики, ҳимоя таъсирининг 39 фоизи нейрон функциясини қўллаб-қувватлайдиган ва тухум сариғида мавжуд бўлган холин билан боғлиқ. Холиндан ташқари, тухумда кўп омега-3 ёғ кислоталари ва лутеин ҳам мавжуд. Улар мия саломатлиги учун зарурдир. 

 Олимлар, агар сиз тухумни кундалик рационингизга киритсангиз, кекса одамларда деманс хавфини сезиларли даражада камайтиришингиз мумкин деган хулосага келишди. Бу усул хавфсиз ва арзон. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг