Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч ойда 15 марта қоида бузган ҳайдовчидан салкам 5,5 млн. сўм ундирилди - МИБ

Уч ойда 15 марта қоида бузган ҳайдовчидан салкам 5,5 млн. сўм ундирилди - МИБ

Фото: Xabar.uz

Тошкентда уч ой нари-берисида фоторадар «бежаган» ҳайдовчидан 5 млн. 400 минг сўм ундирилди. Қарзни ундириш мураккаб бўлмади-ю аммо ҳуқуқбузар топиш учун МИБнинг Яшнабод туман бўлими ижрочиси озроқ тер тўкишига тўғри келди.

Тўғри, миқдор ўпкасини қўлтиқлаб юрадиган ҳайдовчилар учун кўпам ваҳимали бўлмаслиги мумкин. Бироқ йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик аянчли оқибатларга олиб келиши инкор этиб бўлмас ҳақиқат. Масаланинг хавотирли жойи шунда. Шунга қарамай йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари камаймаётгани йўқ. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот котиби Марғуба Амоновага кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида 309 минг  38 та (73 млрд. 312 млн. 100 минг сўмлик) худди шундай ижро ҳужжатлари келиб тушган. 

Шундан  ҳозиргача 147 минг 197таси таси (33 млрд. 752 млн. 600 минг сўмлик) бўйича ишлар якунига етказилган, қолганларини ҳам ундириш бўйича ишлар давом этмоқда...

Рақамлар катта? Тўғри, шундай.  Чунки улар орасида ўтган йилги қолдиқ ишлар ҳам бор-да... иккинчидан, қарздордан бир сўм ундириш осон бўптими?! 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг