Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Март ойида коронавирусга чалинган битта одам 2,5-3 кишига касалликни юқтирган. Ҳозир-чи?

Март ойида коронавирусга чалинган битта одам 2,5-3 кишига касалликни юқтирган. Ҳозир-чи?

Фото: «Yandex.com»

Гонконг ҳукуматининг коронавирус бўйича етакчи маслаҳатчиси, тиббий эксперт ушбу инфекциянинг юқумлилик даражасини маълум қилди. Бу ҳақда «South China Morning Post» нашри хабар берган.

Гонконг университети тиббиёт мактаби декани, профессор Габриэль Леунгнинг сўзларига кўра, ДНК мутацияси туфайли янги штамм вируснинг юқумлилик даражасини 30 фоизга оширди. Унинг айтишича, коронавирусга чалинган битта одам тўрт кишига инфекция юқтириши мумкин.

«Бу вирус тарқалишининг бошланиши», — дея огоҳлантирган мутахассис.

Олимнинг фикрича, маҳаллий тадқиқотлар бу тамойилни тасдиқлаган. Март ойида коронавирусга чалинган битта одам 2,5-3 кишига касалликни юқтирган бўлса, ҳозирга келиб 4 кишини зарарламоқда. Бироқ вируснинг ўлимга олиб келиш даражаси ошганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай далил йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг