Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина Путиннинг ташаббусига жавоб қайтарди

Украина Путиннинг ташаббусига жавоб қайтарди

Украина ташқи ишлар вазирлиги Россия раҳбари Владимир Путиннинг ўт очишни тўхтатиш ташаббусига изоҳ берди.

Унда айтилишича, "агар Россия тинчликни истаса, дарҳол ўт очишни тўхтатиши керак”. 

Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Х ижтимоий тармоғида Владимир Путиннинг Россия 8 майдан бошлаб ҳарбий амалиётларни уч кунга тўхтатгани ҳақидаги баёнотига изоҳ берди. 

 “Агар Россия тинчлик истаса, зудлик билан ўт очишни тўхтатиши керак”, деб ёзади Сибига. 

"Нега 8 майгача кутиш керак?" — сўради у ва Украина “узоқ муддатли ва тўлиқ ўт очишни тўхтатишни” қўллаб-қувватлашга тайёрлигини қўшимча қилди.

Аввалроқ Путин ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўт очишни тўхтатиш ташаббуси билан чиққанди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг