Украинада аҳоли сони қисқариб бормоқда

Украина аҳолиси жорий йилнинг январь-февраль ойларида 40,1 минг кишига қисқарган. Бу ҳақда 18 апрель куни Давлат статистика хизматига таяниб, Korrespondent.net хабар қилди.
Таъкидланишича, мамлакат аҳолиси сони 1 март ҳолатида 42 млн 346,3 минг кишини ташкил этган.
Статистика хизмати маълумотларига кўра, Украинада ўлим даражаси туғилиш даражасидан анча юқори: 100 та ўлим ҳолатига 56 та туғилиш ҳолати тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter