Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинани тиклашга қанча пул керак?

Украинани тиклашга қанча пул керак?

Фото: Anadolu Ajansı

Урушдан кейин Украинани тиклашга ҳозирги баҳолашлар бўйича тахминан 400 млрд фунт стерлинг (532 млрд АҚШ доллари атрофида) маблағ керак бўлади, деб ёзди The Times.

Тиклаш учун Россиянинг музлатилган пуллари ишлатилиши эҳтимолдан холи эмас. Узоқ истиқболда муваффақиятли ва барқарор Украинанинг қурилиши келажакда босиб олинган ҳудудларни қайтариш ва Путиннинг авторитар режимига зарба бериш имконини беради, деб ёзди нашр.

Хабарда айтилишича, қайта босқин хавфи доимий тус олади, бироқ Тайваннинг «типратикан стратегияси»ни Киев ҳам татбиқ этади — имкон қадар сертикан бўлади ва Москвани ҳарбий ҳаракатларга киришишдан аввал яхшилаб ўйлашга мажбур қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг