Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улан-Батордан Тошкентга тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Улан-Батордан Тошкентга тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Бугун, 23 июн куни Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Мўғулистон бизнес-форумида томонлар Улан-Батор шаҳридан Тошкентга тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Музокара давомида рейсларни амалга оширувчи «Hunnu Air» авиакомпаниясига керакли слотлар ажратилиши масаласига аниқлик киритилди ҳамда транзит йўловчиларга хизмат кўрсатиш механизми ва тартибини мувофиқлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди.  

Томонлар фуқаро авиацияси соҳасида келгусидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид келишувларга эришди.

Тегишли келишувга мувофиқ «Hunnu Air» авиакомпанияси жорий йил сентябр ойида Улан-Батордан Тошкентга илк парвозни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Манба: gov.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг