Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Узоқ ёнди: уч мингта автомобил ортилган кема чўкиб кетди

Узоқ ёнди: уч мингта автомобил ортилган кема чўкиб кетди

Фото: АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати

Тинч океанининг Аляска соҳилларига яқин қисмида ёнғин чиққан Morning Midas кемаси чўкиб кетди, бу ҳақда 24 июн куни Bloomberg хабар берди.

Кемага уч мингдан зиёд автомобил ортилган эди.

Агентлик хабарига кўра, Либерия байроғи остидаги юк кемаси 26 май куни Хитойнинг Янтай портидан чиқиб, Ласано-Карденас (Мексика)га йўл олганди.

Фото: АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати

5 июн куни кеманинг электромобиллар турган қисмида тутун пайдо бўлиб, ёнғинга айланган. Ёнғинни ўчиришни уддалай олмаган экипаж кемани тарк этган. Эвакуация АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати томонидан амалга оширилган, экипажнинг 22 аъзоси яқин атрофдаги савдо кемасига ўтказилган, жабрланганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг