Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов Жиззахдаги корхона фаолияти билан танишди

Шерзод Шерматов Жиззахдаги корхона фаолияти билан танишди

Фото: АКТ вазирлиги.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 16-18 декабр кунлари Корея Республикасига ташрифи доирасида рақамлаштириш, инновациялар ва юқори технологиялар йўналишларида амалий ҳамкорлик бўйича дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилганди.

Шу боис, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегациянинг Сеул шаҳрида Кореянинг «Global Optical Communication Co., Ltd.» компанияси раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтганди.

Учрашув чоғида томонлар оптик толали маҳсулотини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва истиқболли йўналишлар бўйича музокалар олиб борган эди.

Бугун, 2 феврал куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Жиззах вилоятига хизмат сафари доирасида  «Жиззах» эркин иқтисодий зонасидаги оптик толали кабеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Global Optical Communication Uzbekistan» МЧЖ Қўшма корхонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

GOC-UZ янги ишлаб чиқариш корхонаси нафақат Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасини авваллари хорижий валютага сотиб олинган маҳсулотлар билан таъминлаш масалаларини ҳал этибгина қолмай, балки юздан ортиқ кишиларни, шу жумладан, Жиззах шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ҳам иш билан таъминлайди.

Оптик толали кабеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Global Optical Communication Uzbekistan» МЧЖ Қўшма корхонасига 2019 йил октябрь ойида «Ўзбектелеком» АК ва Жанубий Кореянинг «Global Optical Communication Co., Ltd.» компаниялари билан биргаликда асос солинган.

2020 йилда биринчи босқичда «Global Optical Communication Uzbekistan» ҚКнинг «Жиззах» ЭИЗдаги мавжуд биносида Корея, Япония ва Хитой компанияларининг замонавий ускуналари ўрнатилган бўлиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Айни пайтда «Оптик толали алоқа кабеллари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» лойиҳаси «Global Optical Communication Uzbekistan» МЧЖ ҚК томонидан 2 та босқичда амалга оширилмоқда:

• Қўшма корхонага «Ўзбектелеком» АКнинг улуши сифатида киритилган «Жиззах» ЭИЗ ҳудудидаги 1,6 гектар майдон ва ундаги ишлаб чиқариш бино-иншоотларида ускуналар келтирилди ва ўрнатилди. Ўрнатилган ускуналар йилига импорт ўрнини босувчи 20 минг километр оптик-толали алоқа кабели ишлаб чиқариш бошланган эди.

• Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг 2020 йил 25 январдаги қарорига кўра, «Жиззах» ЭИЗ ҳудудидан белгиланган тартибда қўшимча 4,5 га ер майдони ажратилган. Ушбу майдонда импорт ўрнини босувчи 30 минг километр оптик толали алоқа кабели чиқариш қувватига эга комплекс қурилиб, ишга туширилди.

Бугунги кунга келиб, қўшма корхона томонидан 50 минг километр оптик толали алоқа кабели ишлаб чиқарилмоқда.

Соҳа раҳбари корхона мутахассислари билан ишлаб чиқариш жараёнларини кенгайтириш, тайёрланаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, уларни маҳаллий ҳамда ташқи бозорга чиқариш юзасидан суҳбатлашди. Шу билан бирга, корхонада меҳнат қилаётган ёш ходимлар ва уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг