Владимир Путин Курск вилоятида бўлди — асосий фикрлар

Кеча Владимир Путин Курск вилоятида аҳолига ёрдам бериш учун келган кўнгиллилар билан учрашди.
Россия президенти Владимир Путин сешанба куни Курск вилоятига ташриф буюриб, у ерда Украина Қуролли кучлари босқинидан кейин минтақа аҳолисига ёрдам бериш учун келган кўнгиллилар билан учрашди.
Россия етакчисининг қайд этишича, Украина Қуролли кучлари Иккинчи Жаҳон уруши ёдгорликларини йўқ қилмоқда, бу уларни неонацизм мафкурасига эга одамлар деб айтишга барча асосларни беради.
“Ҳатто, аҳмоқлар мусобақасида ҳам иккинчи ўринни олишган бўларди. Нима учун? Чунки аҳмоқлар. Қилаётган ишлари билан улар ўзларининг ким эканликларини кўрсатишади”, — деди Владимир Путин.
Унинг айтишича, душман ҳали ҳам Россия чегараси томон ҳаракатланишга ҳаракат қилмоқда. Чегара ҳудудларидаги вазият ҳудудлар душмандан озод қилинганидан кейин ҳам мураккаблигича қолмоқда, деди Путин.
Путин одамлар имкон қадар тезроқ уйларига қайтишлари учун Курск вилоятида миналардан тозалаш гуруҳини кўпайтиришни буюрди. У, шунингдек, Россиянинг деярли барча анъанавий конфессиялари руҳонийлари жанговар алоқа чизиғида ёрдам бераётганини айтиб, бутун Россия ҳозир бир жамоа, бу мамлакатнинг барча мақсадларига эришиш учун зарур шартдир деб таъкидлади.
Президент Россия фуқароларининг бирдамлиги туфайли барча мақсадларига эришишига ишонч билдирди.
Россия раҳбари билан учрашувда Халқ фронти, Курск вилояти кўнгиллилари, Бутунроссия талабалар қутқарувчилар корпуси ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Курчатов шаҳрида Владимир Путин Курск вилояти муниципалитетлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Бундан ташқари, у янги қурилаётган Курск АЭС-2ни бориб кўрди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter