Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой АҚШни айблади

Хитой АҚШни айблади

ХХР ТИВ биноси.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Одатда АҚШ Хитойни инсон ҳуқуқларини бузишда айблаб келади. ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэнбин томонидан 18 апрель куни қилинган баёнот «саломга яраша алик» бўлди — Хитой АҚШда инсон ҳуқуқлари бузилаётганидан гап очди!

«АҚШда инсон ҳуқуқлари бўйича вазият мунтазам ёмонлашиб бораётгани бизнинг эътиборимизни тортди... Бу тизимли хусусиятга эга сурункали муаммо», — дея таъкидлади дипломат брифингда.

ХХР ТИВ расмий вакилининг айтишича, Қўшма Штатлар маъмурияти ирқий камситиш, жиноятчилик ва зўравонлик каби долзарб муаммоларни ҳал қилиши лозимлигини исботловчи кўплаб далиллар бор. Ван Вэнбин Америка ҳуқуқий тизимининг нуқсонларига ҳам эътибор қаратди, таъкидлашича, «бу «бойларга фойда келтирувчи, камбағалларни жазоловчи» тизимдир.

«АҚШ — сўнгги 20 йилда ҳар йили ўқ отар қуроллар билан йирик фавқулодда ҳолатлар содир этилган ягона ривожланган давлат», — деди хитойлик дипломат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг