Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой ўз фуқароларига Эрон борасида огоҳлантириш билан чиқди

Хитой ўз фуқароларига Эрон борасида огоҳлантириш билан чиқди

Хитой ўз фуқароларини Эронга саёҳат қилишдан тийилишга ва мамлакатда бўлганларни иложи борича тезроқ кетишга чақирди, деб хабар берди The Global Times

«Эрондаги ҳозирги хавфсизлик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Хитой элчихонаси ва консулликлари фуқароларга Эронга саёҳат қилишдан тийилишни эслатади», деб хабар берди газета ТИВнинг Консуллик ишлари департаменти баёнотидан парча келтирган ҳолда. 

WSJ Женевадаги музокаралардан кейин АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишмовчиликлар давом этаётганини хабар қилди. 

Унда «Эронда бўлган Хитой фуқаролари хавфсизлик чораларини кучайтиришлари ва мамлакатни иложи борича тезроқ тарк этишлари керак» деб таъкидланган. 

Нашрнинг таъкидлашича, Хитой элчихонасининг Эрон ва қўшни давлатлардаги консулликлари тижорат рейслари ёки қуруқлик йўналишлари орқали мамлакатдан чиқиб кетишни истаган Хитой фуқароларига зарур ёрдам кўрсатади. 

Кеча Женевада АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг учинчи босқичи бўлиб ўтди. WSJ манбаларга таяниб хабар беришича, бу босқич томонлар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қила олмаган. 

«Эрон ядро дастури бўйича яқинда бўлиб ўтган музокаралар босқичи келишувсиз якунланди; томонлар асосий масалалар бўйича иккига бўлинганлигича қолмоқда», деб таъкидлади нашр.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг