Хитойда скутерлар сабаб натрий-ион батареялари оммалашмоқда

Хитой электр скутерлар орқали натрий-ион батареяларини жорий этишда дунёда пешқадамлик қилмоқда. Бу батареялар одатдаги литий-ион ёки қўрғошин-кислота аккумуляторлари ўрнини босади. Натрий эса денгиз тузидан олинадиган арзон ва кўп тарқалган элемент ҳисобланади.
Ҳанчжоу шаҳрида «Yadea» компанияси учта натрий батареяли янги скутер моделини тақдим этди. Уларнинг қувватини 15 дақиқада 80% гача зарядлаш ёки QR-код орқали батареяни алмаштириш мумкин. Компания 150 мингта етказиб берувчи билан Шенчжэнда синов дастурини бошлаган.
Натрий-ион батареялари:
хавфсизроқ, камроқ қизийди;
совуқда яхши ишлайди;
литийга қараганда арзонроқ ва атроф-муҳитга камроқ зарарли;
Аммо энергия сиғими пастроқ, яъни автомобилларда фойдаланишга унчалик қулай эмас.
Хитойда 2023 йилда 55 миллиондан ортиқ икки ғилдиракли электр воситалари сотилган. Бу эса натрий-ион технологиясини тез оммалаштириш имконини беради. 2030 йилга бориб Хитойдаги скутерларнинг 15 фоизи натрий батареяли бўлиши прогноз қилиняпди (2023 йилда бу атиги 0,04% эди).
Шунингдек, Хитой натрий батареяларини энергия сақлаш станцияларида ҳам қўлламоқда. Улар қуёш ва шамол электр энергиясини сақлашда фойдали, чунки ҳаракатланмайдиган тизимларда батареянинг оғирлиги муаммо эмас.
Агар нарх пасайса, бу технология глобал бозорда литийга муқобил бўлиши мумкин. Аммо ҳозирча нарх 60% қимматроқ, лекин фарқ тез орада камайиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter