Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойдаги Roadshow Ўзбекистон туризмини тарғиб қилмоқда

Хитойдаги Roadshow Ўзбекистон туризмини тарғиб қилмоқда

2025 йил 28 апрель куни «Хитойда Ўзбекистон туризм йили» доирасида Туризм қўмитаси ҳамда мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси кўмагида Хунан провинциясининг Чанша шаҳрида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» номли Roadshow тадбирини ўтказди. Тадбир хитойлик сайёҳларни жалб этиш ва давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш орқали туризмни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Тадбирда 80 дан ортиқ йирик сайёҳлик компаниялари, шунингдек, Хитойнинг Хунан провинциясидан меҳмонхона бизнеси ва авиакомпаниялар вакиллари иштирок этдилар.

Меҳмонларга Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, янги туристик маҳсулотлар ва йўналишлар тақдим этилди, шунингдек, Наманган ва Қашқадарё вилоятларидан келган ижодий жамоаларнинг чиқишлари намойиш қилинди.

Roadshow якунида икки мамлакат сайёҳлик компаниялари ўртасида B2B учрашувлари ўтказилди. Ушбу музокаралар давомида Хитойнинг Хунан провинциясидан сайёҳларни қабул қилишни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг