Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хўжали геноциди содир этилганига 34 йил бўлди

Хўжали геноциди содир этилганига 34 йил бўлди

Инсониятга қарши содир этилган энг қонли жиноятлардан бири — Хўжали геноциди содир этилганига 34 йил тўлди.

1992 йил 25 февралдан 26 февралга ўтар кечаси арман қуролли тузилмалари собиқ Совет армиясининг 366-мотоўқчи полки кўмагида Қорабоғ ҳудудидаги Хўжали шаҳрини босиб олиб, тинч аҳолига қарши геноцид жиноятини содир этдилар.

Геноцид нафақат озарбайжон халқига, балки бутун инсониятга қарши қаратилган бўлиб, унинг натижасида Хўжалининг 613 нафар аҳолиси шафқатсизлик билан ўлдирилди, жумладан 63 нафар бола, 106 нафар аёл ва 70 нафар қариялар жиноятчилар қўлида ўлим топди. Шунингдек, 5379 нафар шаҳар аҳолиси мажбуран ҳайдаб чиқарилди. Фожиа кечасида 1275 нафар тинч аҳоли асирга олинди, улардан 150 нафари, жумладан 68 аёл ва 26 боланинг тақдири ҳозиргача номаълумлигича қолмоқда.

Хўжали геноциди арманларнинг озарбайжонликларга қарши тизимли ва олдиндан режалаштирилган террор сиёсатининг таркибий қисмидир. Бу террор сиёсати Хўжали геноцидидан анча олдин — 1987 йилдан бошлаб амалга оширила бошлаган. Аввалига улар Ханкенди ва Ереванда озарбайжонликларни маъмурий усуллар билан сиқувга олдилар. Кейинги босқичда арманлар ўз даъволарини янада кенгайтириб, озарбайжонликларнинг уйларига қуролли ҳужумлар уюштира бошладилар. Натижада озарбайжонлар ўз тарихий ерларидан депортация қилинди.

Арманлар Арманистон билан чегарадош бўлган Газах туманининг Баганис Айрим қишлоғида қирғин содир этдилар. Шунингдек, Қорабоғ ҳудудидаги Иморат-Гарвенд, Туғ, Салакатин, Ахуллу, Хожавенд, Жамилли, Набилар, Мешали, Ҳасанабад, Керкижаҳон, Гайбали, Малибейли, Юқори ва Ашаги Гушчулар, Гарадағли қишлоқлари босиб олиниши вақтида тинч аҳоли алоҳида шафқатсизлик билан ўлдирилди. 1992 йил 17 февралда Хожавенд туманининг Гарадағли қишлоғида, 1992 йил апрель ойида Калбажар туманининг Агдабан қишлоғида, 1992 йил август ойида Горанбой туманининг Баллиғая қишлоғида, 1993 йил апрель ойида эса Кäлбажар туманининг Башлйбел қишлоғида оммавий қотилликлар содир этилди. Яъни, 80 йилларнинг охири — 90 йилларнинг бошларида озарбайжон халқига қарши тизимли равишда жиноятлар содир этилди.

Арманистон расмийлари озарбайжонликларнинг қонини тўкаётган қуролли тузилмаларга алоҳида молиявий ва ҳарбий кўмак кўрсатган. Кейинги даврларда Арманистоннинг мансабдор шахслари ҳам озарбайжонликларга қарши жиноятлар содир этилганини тан олганлар.

Геноцид давомида бир қатор халқаро ҳужжатлар, жумладан Уруш қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Женева конвенциялари, Геноцид жиноятини олдини олиш ва уни жазолаш тўғрисидаги конвенция, Қийноқларга ҳамда бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазоларга қарши конвенция, Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқлари, жумладан яшаш ҳуқуқи, шахсий дахлсизлик, мулк ҳуқуқи, қийноқлардан озод бўлиш ва бошқа фундаментал ҳуқуқларни қўпол равишда бузилган.

1994 йилда Озарбайжон Республикаси Милли Мажлиси Хўжали геноцидига биринчи сиёсий-ҳуқуқий баҳо берди ва 26 феврални Хўжали геноциди куни деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг