Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда пахта заводидаги ғарамлар ёниб кетди: ФВБ баёноти

Хоразмда пахта заводидаги ғарамлар ёниб кетди: ФВБ баёноти

30 март куни Хива туманида жойлашган пахта қабул қилиш ва пахтани қайта ишлаш заводи ҳудудидаги 11 та пахта ғарамининг устки қисмида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ҳодиса содир бўлган жойга 14 та ёнғин-қатқарув экипажи, 12 та ёрдамчи сув ташиш автомашиналари жалб қилинган.

Ёнғин 18:03 да ўраб олиниб, 19:20 да ўчирилган.

Воқеа жойига вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят ФВБ бошлиғи ва масъул ходимлар чиққан.

Ёнғин натижасида 11 та пахта ғарамининг юза қисмида тахминан 2500 кг пахта ёнган ва ёнғиндан 2 та пахта ғарами сақлаб қолинган.

Воқеа жойида вилоят Ҳокимининг ўринбосари бошчилигида Ёнғин ўчириш штаби ташкил этилган.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг