Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хусусий клиникаларнинг мутахассислари қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун хорижга юборилади

Хусусий клиникаларнинг мутахассислари қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун хорижга юборилади

Фото: «Medportal.com.br»

Ўзбекистонда фаолият юритаётган хусусий тиббиёт ташкилотлари мутахассислари 2018 йилдан бошлаб хорижга қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга юборилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги қарорда сўз боради.

Ҳужжатга кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига икки ой муддатда хусусий клиникаларда ишловчи мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун хорижга юбориш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

Қарор Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 29 декабрда имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг