Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна олти нафар судьянинг иш жойи ўзгарди

Яна олти нафар судьянинг иш жойи ўзгарди

Олти нафар судьянинг иш жойи ўзгарди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Унга кўра, ўзгаришлар судьяларнинг ваколат муддати даврига  бошқа ҳудуд суди судьяси ва суд раиси этиб ваколат муддати даврига қайта тайинланишига боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарори  кўра:

Камолов Хуснидин Лутфидинович – ваколат муддати даврига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич – ваколат муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Нематов Шерзод Шухратович – ваколат муддати даврига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Разиков Ўткир Собирович – ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди.

Нурматов Шавкат Батирович – ваколат муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва  шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Рахимов Анвар Матякубович – ваколат муддати даврига Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг