Японияда 6 балли зилзила содир бўлди

Японияда Токиога қўшни вилоят – Тиба соҳилида 6 балли зилзила кузатилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Табиий офат ўчоғи ернинг 50 километр қаърида бўлган. Цунами хавфи йўқ.
Ер силкиниши 15 та префектурада сезилди.
Токиода зилзила кучи 3 баллни ташкил этди.
Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter