Яқин Шарқда АҚШ брендлари бойкотдан катта зарар кўрмоқда

Яқин Шарқ аҳолисининг аксарияти Macdonalds, Starbucks, KFC ва бошқа Ғарб брендларидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига ўтмоқда. Ғазодаги уруш маҳаллий бизнес учун мижозларнинг кўпайишига олиб келди, деб ёзади Bloomberg.
Масалан, Иорданияда маҳаллий қаҳвахоналар савдоси 30 фоизга ошди. Мисрда ҳам газланган ичимликлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар супермаркетлардан катта буюртмалар олмоқда.
АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлагани сабабли Ғарб брендларининг бойкотлари оқибатлари асосан Иордания, Қувайт ва Мисрда кузатилди. Қоҳирадаги университет талабаларидан бирининг айтишича, урушдан аввал у дўстлари билан Starbucks қаҳвахоналарига кўп ташриф буюрган. Аммо энди бундай жойга бориш биз учун уятли бўлиб қолди, дейди у.
БААда бундай таъсир камроқ бўлди, чунки у ерда кўплаб хорижлик муҳожирлар бор, дея таъкидлайди Bloomberg.
Эслатиб ўтамиз, Ғазодаги уруш оқибатида қурбон бўлганлар сони 25 минг кишидан ошиб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter