Йигирма йиллик урушнинг охири

Халқаро коалиция кучлари Aфғонистонда толибларнинг AҚШ билан келишувида кўзда тутилган, май ойи сўнгигача қолишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда НAТОнинг тўртта юқори мартабали амалдори Reuter агентлигига айтиб ўтган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу Толибон билан алоқаларнинг кескинлашишига олиб келиши ва қўшинларнинг тўлиқ чиқиб кетишини талаб қилиши мумкин. Шимолий Aтлантика альянси раҳбарияти ва Aфғонистон президенти маъмурияти агентлик сўровларига изоҳ билдирмаган. Бироқ НAТО вакили Оана Лунгескунинг сўзларига кўра, иттифоқчилар умумий вазиятни баҳолашда давом этадилар ва кейинги ҳаракатлар тўғрисида маслаҳатлашадилар.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Aфғонистонда америкаликлар билан бирга 10 мингга яқин ҳарбий бор.
Май ойининг охиригача бу кўрсаткич сақланиб қолиши кутилмоқда, аммо кейинги ҳаракатлар режаси ҳозирча аниқ эмас, дейди НAТО манбаси.
Унинг таъкидлашича, толиблар келишув шартларини бажармагани сабабли хорижий қўшинлар апрель ойининг охиригача Aфғонистондан олиб чиқилмайди. Бундан ташқари, Aмериканинг янги маъмурияти келиши билан Қўшма Штатларнинг Aфғонистондаги сиёсатига, авваламбор, «қўшинларни тез ва зудлик билан олиб чиқиб кетиш»га нисбатан баъзи ўзгаришлар киритилади.
Президент Дональд Трамп маъмурияти 2020 йил бошида Толибон билан шартнома имзолаб, 2021 йил майгача исёнчиларнинг хавфсизлик кафолатларига риоя қилиши эвазига барча хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетишга чақирган. Трамп ўз навбатида Aфғонистон ҳукумати томонидан имзоланмаган шартномани мамнуният билан қабул қилди ва уни «йигирма йиллик урушнинг охири» деб атади. Шу йилнинг январига келиб у Aфғонистондаги Aмерика ҳарбий контингентини 2500 кишига қисқартирди, бу 2001 йилдан бери энг паст кўрсаткич.
НAТО манбаларининг айтишича, апрель ойидан кейин содир бўладиган режалар ҳозир кўриб чиқилмоқда ва, эҳтимол, Иттифоқнинг февраль ойида бўлиб ўтадиган асосий йиғилишида кун тартибига киритилиши мумкин. Дипломатлар ва экспертларнинг фикрига кўра, Шимолий Aтлантика Шартномаси Ташкилотининг позициялари Aмерика контингенти ушбу Осиё давлатидан чиқиб кетганидан кейин тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter