Йил бошидан буён 40 нафардан ортиқ фуқаро овқатдан заҳарланган – Санэпидқўмита

2025 йилнинг ўтган 5 ойи давомида 14 та ҳолатда овқатдан заҳарланишлар рўйхатга олиниб, унда 42 нафар фуқаро жабрланган.
Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, юзага келган овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг 10 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида «ботулизм» касаллиги қайд этилган. Улардан 8 нафарини болалар ташкил этади.
3 та ҳолатда овқат токсикинфекцияси қайд этилиб, 13 нафар фуқаро жабрланган, шундан 8 нафарини болалар ташкил этади. Кимёвий заҳарланиш 1 та ҳолатда қайд этилган.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича ҳар йили 600 миллионга яқин киши заҳарли ёки сифатсиз овқат истеъмоли оқибатида касалланади.
Ўзбекистонда эса 2024 йилда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан жами 20 184 та умумий овқатланиш корхоналарининг 1 512 таси (7,49 фоиз)да олиб борилган текширувлар натижасида уларнинг 664 таси (3,29 фоиз)да санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талаблари бузилганлиги аниқланган.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter