Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил бошидан буён аҳолининг умумий даромадлари қарийб 516 трлн сўмга етган

Йил бошидан буён аҳолининг умумий даромадлари қарийб 516 трлн сўмга етган

Дастлабки маълумотлар бўйича 2025 йилнинг январь-июнь ҳолатига кўра, аҳолининг умумий даромадлари 515,9 трлн сўмни ташкил этди.

Миллий статистика қўмитаси маълумоларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ҳолатига кўра, аҳоли жон бошига умумий даромадлар 13,7 млн сўмни, аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг номинал ўсиш суръати 117,7 фоизни ва реал ўсиш суръати 107,4 фоизни ташкил этди.

2025 йилнинг январь-июнь ойларида, аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлар бўйича Тошкент шаҳри (35 млн 79,6 минг сўм), Навоий (20 млн 48,7 минг сўм), Бухоро (15 млн 883,9 минг сўм) ва Тошкент (13 млн 740,5 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилди.

Аксинча Қорақалпоғистон Республикаси (9 млн 198,0 минг сўм) ҳамда Наманган (9 млн 457 минг сўм), Жиззах (10 млн 220,2 минг сўм), Сурхондарё (10 млн 396,4 минг сўм), Сирдарё (10 млн 451,8 минг сўм), Қашқадарё (10 млн 563,3 минг сўм), Самарқанд (11 млн 131,3 минг сўм), Фарғона (11 млн 427,2 минг сўм), Андижон (11 млн 983,1 минг сўм) ва Хоразм (13 млн 454,6 минг сўм) вилоятларида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ўртача республика даражасидан қуйи кўрсаткичлар қайд этилди.

Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Фарғона вилояти (15,5 фоиз), Тошкент шаҳрида (12,8 фоиз) кузатилди. Шу билан бирга Хоразм (7,3 фоиз), Бухоро (6,1 фоиз), Жиззах (5,9 фоиз), Навоий (5,9 фоиз), Қашқадарё (5,5 фоиз), Самарқанд (4,9 фоиз), Сурхондарё (4,5 фоиз), Сирдарё (4,5 фоиз), Тошкент (3,9 фоиз), Наманган (3,8 фоиз), Андижон (2,5 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (2 фоиз) аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиш суръатлари ўртача республика даражасидан паст кўрсаткични ташкил этди.

Манба: stat.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг