Йўл-транспорт ҳодисасига учраган ҳайдовчи нима қилиши лозим?

Адлия вазирлиги каналида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчилар нималар қилиши лозимлиги ҳақида маълумот бериб ўтилди. Унга кўра ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт:
— транспортни тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши, транспортни ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги;
— шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши;
— тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши;
— шошилинч ҳолларда шикастланганларни яқиндаги шифохонага бошқа транспортда жўнатиши, бунинг имкони бўлмаганда ўз транспортида олиб бориш ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб келиши;
— бошқа транспортларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилса қатнов қисмини бўшатиши;
— ҳодиса ҳақида ички ишлар органларига хабар бериши, гувоҳларнинг исм-шарифини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, ички ишлар ходимларининг келишини кутиши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter