Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юрак учун энг зарарли озиқ-овқатлар маълум қилинди

Юрак учун энг зарарли озиқ-овқатлар маълум қилинди

Кардиолог Юрий Конев шўр, намланган, нордон овқатлар ва холестерин миқдори юқори бўлган овқатлар юракнинг тўғри ишлаши учун зарарли эканини таъкидлади. Шунингдек, бундай таомлар туфайли қон босимини тартибга солувчи гормонлар ишлаб чиқариш учун масъул бўлган буйраклар ҳам зарар кўради.

«Тузни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш бир қатор қон-томир касалликларининг кечишига салбий таъсир кўрсатади. Ёғли гўшт, ёғли сут маҳсулотлари орқали орзанизмда йиғиладиган ортиқча холестерин муаммоси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда. Кўп миқдордаги шакар истеъмоли ҳам юрак фаолиятига салбий таъсир қилади», дейди кардиолог.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, спиртли ичимликлар, фақат оз миқдорда истеъмол қилиниши мумкин бўлган қандолат маҳсулотлари, газланган сув ва тез тайёрланадиган таомлар (fast food) ҳам юрак саломатлигига зарарлидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг