Замбия собиқ президенти вафот этди

Замбия собиқ президенти, 2021 йилда лавозимини тарк этган Эдгар Лунгу Жанубий Африкада 68 ёшида вафот этди.
Собиқ раҳбар салкам етти йил ҳокимият тепасида турганди.
"Сўнгги ҳафталарда отам шифокорлар назорати остида эди", деди унинг фарзанди Тасила Лунгу-Мванса ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеода (AFP иқтибос келтирган ҳолда).
Эдгар Лунгу ҳокимият тепасига 2015 йилда келган. Унгача у Адлия, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларини бошқарган. У 2021 йилгача бу лавозимда эди.
2021 йилда унинг ўрнига сайловларда ғалаба қозонган мухолифат етакчиси Хакаинде Хичилема келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter