Зеленский Россия билан сулҳ исталган вақтда бошланиши мумкинлигини айтди

Украина президенти Володимир Зеленский Россия билан ўт очишни тўхтатиш исталган вақтда амалга оширилиши мумкинлигини билдирди.
Зеленскийнинг таъкидлашича, сулҳ ҳеч бўлмаганда 30 кун давом этиб, дипломатик музокараларга имконият яратиши лозим. Шу билан бирга, Украина президенти Москва сулҳга жиддий ёндашиши учун халқаро ҳамжамият, айниқса АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатларини Россияга нисбатан санкцияларни кучайтиришга ва ҳарбий ёрдамни давом эттиришга чақирган.
Шунингдек, Чехия Украинани қўллаб-қувватлашда етакчи давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Прагада Зеленский Чехия президенти Пётр Павел билан йирик калибрли ўқ-дорилар етказиб бериш дастурини муҳокама қилган. 2024 йилда Чехия Украинага 1,6 миллион дона ўқ-дори етказган ва 2025 йилда бу кўрсаткич 1,8 миллионга етиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter