Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ 13 нафар россияликни сайловга аралашишда айблади

АҚШ 13 нафар россияликни сайловга аралашишда айблади

Фото: «ura.news»

АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер бошчилигидаги хавфсизлик ходимлари Россиянинг 13 фуқаросини 2016 йили АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловига аралашишда айблаб чиқди.

АҚШ адлия вазирлиги эълон қилган ҳужжатда ресторатор Евгений Пригожин ва учта йирик компания, жумладан Россия интернет тадқиқотлари агентлиги ҳам бор.

«Россияга қарашли Интернет тадқиқотлари агентлигининг мақсади мамлакатимизда кечадиган сайлов жараёнларига таъсир этиш бўлган», — дейилган айблов матнида.

Россия шу вақтгача Вашингтон томонидан қўйилган сайловга аралашув ҳақидаги айбловларни рад қилиб келган.

АҚШ томони президент Доналд Трампнинг сайловолди нутқларида Россия ва Владимир Путин ҳақида илиқ фикрлар билдирилгани ва бошқа сабаблардан келиб чиқиб, руслар сайловга аралашганини таъкидлаб келади. Аммо Трампнинг ўзи ҳам буни қатъиян рад этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг