Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Cайлов бюллетенининг шакли ва матни тасдиқланди

Cайлов бюллетенининг шакли ва матни тасдиқланди

2021 йил 23 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Президент сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни тасдиқланди.

Шунингдек, Президент сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Сайлов кодексининг 31-моддасига мувофиқ, Президент сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади. Кодексга кўра, сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми сайлов бюллетенига унинг туғилган йили ва уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.

Сайлов бюллетенлари давлат тилида нашр этилади. Шунингдек, округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда ҳам нашр этилиши мумкин. Сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг