Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий Осиё президентлари Тошкентда йиғилади

Марказий Осиё президентлари Тошкентда йиғилади

Биринчи маслаҳат учрашуви, Остона, 2018 йил, март

Марказий Осиё давлатлар раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

21 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “C5+1” шаклидаги учрашувда иштироки доирасида Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов билан шу учрашувга тайёргарлик кўриш масаласини кўриб чиққан.

Шунингдек, вазирлар икки томонлама ҳамкорлик институтларининг бўлажак йиғилишлари кун тартиби ва уларни ўтказиш жадвалини ҳам муҳокама қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари президентларининг илк Маслаҳат учрашуви 2018 йил мартда Остона шаҳрида бўлиб ўтганди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу учрашувнинг бу йилгиси Қозоғистондаги президент сайлови сабаб ортга сурилганди.

Маслаҳат учрашуви айнан қайси санада ўтказилиши ҳозирча маълум эмас. Норасмий хабарларга кўра, куз ойларида бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг