Нима сабабдан туман кенгаши сайловида такрорий овоз бериладиган бўлди?

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловида рўйхатдан ўтган 1 миллион 560 минг нафардан ортиқ сайловчиларнинг 1 миллион 267 минг нафардан ортиғи ёки 81,2 фоизи овоз берди.
Сайловда 11 туман Кенгашига 279 нафар депутат сайланди. Улардан 114 нафари ЎзЛиДеП, 45 нафари «Миллий тикланиш» демократик партияси, 41 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партияси, 33 нафари «Адолат» СДП вакиллари ҳисобланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг 46 нафар вакили туман Кенгашлари депутатлигига сайланди.
Унда нега такрорий сайлов ўтказилади?
2018 йил 7 январ куни 51 та сайлов округида такрорий овоз берилади. Ушбу жараён Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутаталари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунининг 42-моддасига асосан ўтказилади.
Такрорий сайлов қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
— Сайлов округи бўйича депутатликка икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан бирортаси ҳам сайланмаса, округ сайлов комиссияси энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз бериш ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади ва бу хусусда тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси ҳамда округ сайловчиларини хабардор қилади. Такрорий овоз бериш икки ҳафта ичида ўтказилади.
Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиш фоизи ҳисобга олинмайди.
Маълумотларга кўра, Шайхонтоҳур туманидаги 16-сайлов участкасида сайловчиларнинг тўплаган овозлари бир хил бўлгани учун қайта сайлов ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter