Президент Қирғизистонга етиб борди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 20 июль куни Чўлпонота шаҳрига келди.
Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси Раҳбари Акилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Аввал хабар қилинганидек, эртага, 21 июль куни Чўлпонотада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Саммитда савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter