Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: «Самарқандда қанча одамни ишдан олдим, нега хулоса қилмайсиз?»

Президент: «Самарқандда қанча одамни ишдан олдим, нега хулоса қилмайсиз?»

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Янгиҳаёт туманида бўлиб турибди. Давлат раҳбари пойтахтда бўлаётган ўзгаришларга тўхталиб ўтди.

«Биз 30 йил давомида метро қуришни унутиб қўйгандик. Йўл қурадиган мутахассисларимиз бошқа жойларга кетиб қолишди. Бизда ер ости метроси бор эди. Лекин «ер усти» деган ибора биз учун янгилик бўлди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент шу билан бирга Тошкент шаҳрига трамвай қайтарилиши борасида ҳам фикр билдирди.

«Самарқандга борганимизда Тошкентга трамвай қайтарилишини айтган эдик. Мана ҳозир бутун дунё «яшил иқтисодиёт»га ўтяпти. Хавфсиз, экологик тоза транспорт экани учун ҳам трамвайни кайтараётганимиз адолатдан деб ўйлайман. Мен бугун дастлабки трамвай йўллари лойиҳасини кўрдим. Етти ўлчаб бир кесиб, маршрутларни аниқлаймиз», — деди давлат раҳбари.

Президент ўз навбатида масъулларга мурожаат қилди ва уларни хулоса чиқаришга чақирди.

«Мана, Самарқандда қанча одамни ишдан олиб келдим?! Нега хулоса қилмайсизлар?» — Шавкат Мирзиёев Сергели ва Янги ҳаёт туманларида оғир ҳудудлар аҳволини яхшилаш етарли йўлга қўйилмагани учун туманлар сектор раҳбарларини қатъий огоҳлантирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг