Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади

12 январ куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Иброҳим Жунусовни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ расмий сайтида маълумот берилди.
Учрашув аввалида вазир Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга элчининг қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.
Икка давлат ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва минтақалараро алоқалар сезиларли даражада жадаллашгани эътироф этилди. Илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Қирғизистон элчиси мамлакатимизда дипломатик миссиясини муваффақиятли амалга оширишда яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter