Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишлоқ хўжалиги вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Тешаев Шуҳрат Жўрақулович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тешаев Шуҳрат Тошкент давлат аграр университети битирувчиси, маълумот бўйича олим-агроном ҳисобланади.

Тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган. Жумладан, Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти Бош директорининг ўринбосари, «Пахта» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб фаолият юритган.

Бироз вақт олдин Аброл Ваҳобов Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганди. У аввал Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг