Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишларида иштирок этаётган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар батафсил кўриб чиқилди.
Минтақадаги вазиятнинг ривожига ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик жиҳатларига, шу жумладан ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Сергей Лавров 23-27 июль кунлари Африка давлатларига сафарлар қилган ва Эфиопиядан тўғри Тошкентга келган.
Шунингдек, президент Мирзиёев аввалроқ Хитой ТИВ раҳбари Ван Ини қабул қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter