Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп ҳақидаги шов-шувли китоб асосида кино олинади

Трамп ҳақидаги шов-шувли китоб асосида кино олинади

Ҳозир бу асар АҚШдаги энг харидоргир китобга айланди.

Фото: АР

Журналист Майкл Вулффнинг катта можароларга сабаб бўлган «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида» номли китоби асосида телесериал суратга олинади, деб хабар қилмоқда «Hollywood Reporter» нашри.

Бестселлер асарни «Endeavor Content» кинокомпанияси суратга олади. Муаллиф бунинг учун бир неча миллион доллар гонорар олиши тахмин қилинмоқда. Вулфф суратга олиш ишларида шахсан қатнашиб, ижрочи продюсер вазифасини бажаради.

«Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида» китоби 9 январда оммага тақдим этилган. Лекин у Трамплар оиласига маъқул бўлди? дейиш қийин. Оқ уйдагилар, жумладан Трампнинг шахсан ўзи муаллифни руҳий хаста деб атамоқда. Ҳозир бу асар АҚШдаги энг харидоргир китобга айланди.  

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг