Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элдор Шомуродов «Спартак»ка урган гол «Ростов»га ғалаба келтирди

Элдор Шомуродов «Спартак»ка урган гол «Ростов»га ғалаба келтирди

Фото: «Rostov.ru»

Россия чемпионати 23-турида «Ростов» ўз майдонида «Спартак»ни қабул қилди ва Элдор Шомуродов киритган гол эвазига ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 80-дақиқасига келиб ҳисоб 1:1 бўлиб турган эди. Иккинчи бўлимнинг охирги ўн дақиқалиги бошланиши арафасида Элдор Шомуродов бош билан зарба йўллаб, гол киритди ва жамоасига ғалаба тақдим этди.

Ғалабадан сўнг «Ростов»нинг ҳисобидаги очколар 35 тага етди ва жамоа Россия чемпионатида 6-ўринда бормоқда.

Россия чемпионати
23-тур
«Ростов» — «Спартак» — 2:1 (1:1)
Голлар: 1:0 — 13 Гацкан, 1:1 — 27 Зобнин, 2:1 — 80 Элдор Шомуродов.
«Ростов» — Песьяков, Чернов, Логашов, Сигурдссон, Паршивлюк, Еременко, Гацкан, Попов (Сигурдарсон, 78), Норманн, Ионов (Шомуродов, 63), Глебов (Зуев, 77).
«Спартак» — Максименко, Боккетти, Жиго, Рассказов, Айртон, Глушаков (Фернандо, 81), Зобнин, Мельгарехо (Ломовицкий, 73), Мелкадзе, Луис Адриано, Зе Луиш (Ханни, 38).
Огоҳлантиришлар: Паршивлюк (28), Глебов (45), Логашов (56), Еременко (61), Боккетти (64), Мелкадзе (77).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг