Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки ўзбек футболчиси рамзий жамоага киритилди

Икки ўзбек футболчиси рамзий жамоага киритилди

Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — IFFHS Осиёнинг 20 ёшгача бўлган футболчиларидан иборат йил рамзий жамоасини тузди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Абдувоҳид Неъматов ҳамда Иброҳимҳалил Йўлдошев ўрин олди.

Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов (Ўзбекистон, «Насаф»)

Ҳимоячилар: Шумпей Нарусе (Япония, «Нагоя Грампус»), Иброҳимҳалил Йўлдошев (Ўзбекистон, «Пахтакор»/«Нижний Новгород»), Жассим Габер (Қатар, «Ал Араби») Томас Акилина (Австралия, «Уэстерн Сидней»)

Ярим ҳимоячилар: Ли Канг Ин (Жанубий Корея, «Валенсия»/«Мальорка»), Даики Матсуока (Япония, «Саган Тосу»/«Шимизу С-Палс»), Такефуса Кубо (Япония, «Хетафе»/«Мальорка»)

Ҳужумчилар: Жеонг Санг Бин (Жанубий Корея, «Сувон Блюингз»), Аллоҳёр Сайядманеш (Эрон, «Фенербахче»/«Заря Луганск»), Муҳаммад Маран (Саудия Арабистони, «Ал Насср»/«Ал Таи»).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг