Муроджон Аҳмадалиевнинг америкаликка қарши жанги жонли эфирда узатилади
WBA ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7 КО) навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 26 июнь якшанба тонгида АҚШнинг Техас штатида ўтказади.
WBА йўналишида мажбурий давогар америкалик Ронни Риосга (33-3, 16 КО) қарши жанг Ўзбекистонда Sport TV канали орқали эфирга узатилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аслида Ронни Риосга қарши жанг ўтган йили ноябрь ойида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ америкалик боксчида коронавирус аниқлангани сабаб Муроджоннинг рақиби мажбурий ўзгартирилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter