Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон Олимпия ўйинларини ўтказмоқчи

Туркманистон Олимпия ўйинларини ўтказмоқчи

Фото: «Turkmenportal»

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг айтишича, янги инфратузилма объектларининг қурилиши «спорт ҳаракатининг ҳақиқий мухлисларини шакллантиришга хизмат қилади».

«Биз мамлакатимизни халқаро мусобақалар, чемпионатлар ва Олимпия ўйинлари ўтказиладиган марказга айлантирамиз», — Сердар Бердимуҳамедовдан иқтибос келтирди «Turkmenportal».

Бердимуҳамедовнинг таъкидлашича, мамлакатнинг барча ҳудудларида спорт мажмуалари, стадионлар ва бошқа спорт иншоотлари тизимли равишда қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг