Робахон Маҳмудова янги лавозимни эгаллади
Олий суд раиси ўринбосарлигидан бўшатилган Робахон Маҳмудова «Адолат» СДП раиси этиб сайланди.
Баҳром Абдуҳалимов «жамиятда юриш-туриш одоб-ахлоқ қоидалари»ни жорий этиш ғоясини илгари сурди
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди.
«Ямандаги ҳарбий хизматдан Ўзбекистон президентлигига номзодликкача...» – Баҳром Абдуҳалимов ҳақида нималарни биламиз? (видео)
Ўзбeкистон «Адолат» социал-дeмократик партиясидан прeзидeнтликка номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов 1959 йил 27 февралда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилган.
Баҳром Абдуҳалимовга овоз беринг!
«Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовга овоз беринг!
«Сайланадиган ҳокимлар, «самосуд» учун жазо» — Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури маълум қилинди
Бугун, 8 сентябрь куни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг Х Қурултойи ўтказилди.
Қарға қарғани кўзини чўқимайди, аммо бу бизга тегишли эмас
Айнан ўшаларни муҳокама қилаётганлар, нолиётганлар, инсоф сўраётганлар орасида болалар ҳақига кўз олайтирадиган боғча опалар, мудиралар бўлади, айнан ноҳақлик деб жар солаётганлар орасида сизу менга гўштни орасига суякни эпчиллик билан тиқиштириб тортиб бераётган ёки ейиш мумкин бўлмаган ҳайвоннинг гўштини алдаб сотаётган қассоб бўлади, айнан мана шундай адолат излаётганлар орасида 100 долларга беморнинг кўричагини олиб ташлашни савдолашаётган шифокорлар бўлади.
«адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказига директор тайинланди
Адлия вазирининг 2020 йил 5 ноябрдаги тегишли буйруғи билан Фурқат Шомуродович Тожиев – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.
Президент судлардан адолатни талаб қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
ИИВ & ОАВ: ижтимоий адолат қани?
Ҳуқуқшунос Абдумалик Абдуллаев журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилган Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан фақат интизомий жазо қўлланилиши амалиётини «ижтимоий адолатсизлик» деб баҳолади.
Беш ярим йил ноҳақ «ўтирган» собиқ МХХ ходимаси ҳамон адолат истайди
Ҳатто Бош прокуратура томонидан унинг ноқонуний жиноий жавобгарликка тортилиши ҳолати юзасидан суриштирув ўтказилиб, Жиноят кодексининг 230-моддаси 2-қисми (айбсиз кишини жавобгарликка тортиш) билан «дело» очилиб, кўп ўтмай бекор қилинган. Яна уни етти йилга «кесиб юборган» судья вилоятдан республикага кўтарилгани хусусида узуқ-юлуқ гаплар бор...
11 йилга «кесилган»нинг «иши» қайта кўрилар энди?
Иттифоқо, бир аёл «Фейсбук» тармоғи орқали хайрсевар кишиларга умумий мурожаат этиб, эри ўлиб боқувчисиз қолгани, болалари оч-яланғоч экани ҳақида ёзиб, ёрдам сўрайди.
«Грин кард» сўнгги умиди бўлган халқим...
Одамлар нега ўйнашади буни? Сабаби оддий, инсонлар ҳамиша эртанги кунга умид билан, ниманидур кутиб яшайди. Ҳаётимизнинг маъноси ҳам шунда. «Грин кард» ўйнаб қўйиб Россияга кетади, қор кураётганида хаёлига Флоридада, Маями Бичда Тони Монтанани кўйлагидан кийиб олиб, кабриолетда юргани келади. Бу унга умид беради.
«Дам еб» ётган ижро ҳужжати: ҳокимликка нисбатан қонуннинг қуввати йўқми?
Нима дейсизки, шундай чоралар белгиланган қонун... Жиззах шаҳар ҳокимлигига келганда қувватини йўқотяпти гўё! Йўқса, Фаррух Мансуров фойдасига чиқарилган суд қарори шу чоққача туя гўшти еб ётармиди?! МИБнинг азамат ходимлари ушбу қарор ижроси учун шу чоққача нималар қилишган – бу энди катта савол.
Мулладўстнинг гапи тўғрими?
Тасодифни қаранг, фуқаролик ишлари бўйича (ФИБ) Учтепа туманлараро суди раиси М.Имомов 2013 ва 2018 йилнинг айнан битта санасида (7май!) иккита ҳал қилув қарори чиқарган экан. Моҳиятан бир-бирига яқин бўлган даъволар юзасидан чиқарилган бу суд актларининг оқибати ҳам бир хил: ҳар икки қарор натижасида иккита хонадон (наинки иккита?!) том маънода хонавайрон бўлаёзди...
Ваъдага вафо: қидирувдаги икки фуқаро оиласига қайтди
Кеча вилоят ҳокимиятида яна катта йиғилиш бўлди. Яна вилоят раҳбари, вилоят прокурори, вилоят ДХХ раҳбари, суд раиси, ИИБ бошлиғи ва бошқа раҳбарлар сўзга чиқиб, яна бир марта четда юрган ватандошларимизни юртга даъват қилишди.