Ўзбекистонда Амир Темур номли давлат стипендиясини жорий этиш таклиф қилинмоқда
Лойиҳага кўра, Амир Темур номли давлат стипендияси давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, шунингдек, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курсида таҳсил олаётган талабаларга берилиши мумкин.
Андижонда 9,4 млрд долларлик лойиҳаларга старт берилди
Шундан 2 миллиард 50 миллион долларлик 98 та лойиҳа ишга туширилди, 7 миллиард 350 миллион долларлик 108 та лойиҳанинг қурилиши бошланди.
Ўзбекистонда пенсия ёши оширилади: лойиҳа муҳокамага қўйилди
Лойиҳа муҳокамаси 30 сентябргача давом этади.
Айрим тоифадаги фуқароларга театр, кино ва концертлар учун ваучер берилиши мумкин
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Судьяликка номзодлар учун ёш цензи 30 ёшга туширилиши мумкин
Қонунчилик палатаси мажлисида «Судьяларнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин
Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ички ишлар органлари ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига хабар бермаган масъул шахслар учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Қуролли Кучлар учун 1 миллион нусха китоб харид қилиш таклиф этилди
Лойиҳадан асосий мақсад ҳарбий хизматчиларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш, маънавий-ахлоқий фазилатлари, интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, миллий ҳамда жаҳон адабиётининг сара намуналарини кенг тарғиб қилишдан иборат.
Президент иштирокида умумий қиймати 50 трлн сўмлик лойиҳалар ишга туширилди
Янги лойиҳалар ҳисобига 15 мингта иш ўрни яратилади, бюджетга йилига қўшимча 1 триллион сўм тушум тушиши таъминланади.
Маҳкумлар маҳсулотларни онлайн харид қилиши мумкин бўлади
Бу Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги буйруқ лойиҳасида назарда тутилган.
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ЯИМи 8,5 фоизга ўсди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да амалга ошириш бўйича Давлат дастурининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботини кўриб чиқди.
Ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин
Ўзбекистонда ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда. Бу бўйича Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари иштирокида қўшма лойиҳаларга старт берилди
Маросим доирасида банк соҳасидаги ҳамкорлик, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, таълим муассасаларини ташкил этиш, автомобилларга ёқилғи қуйиш инфратузилмасини барпо этиш ва бошқа соҳаларда лойиҳаларга тамал тоши қўйилди.
Хоразмда бугуннинг ўзида 176 млн долларлик лойиҳалар ишга туширилди
Хива шаҳрига туташ 26 гектар майдонда 120 миллион долларлик “Саҳро юлдузи” замонавий туристик мажмуаси, Урганч туманида 26 миллион долларлик мис саноати кластери ва 60 миллион долларлик оптик толали кабеллар ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилади.
Ўзбекистонда ғўзапоядан асфалт яратилади
Умумий қиймати 2 миллиард 824 миллион сўм бўлган лойиҳа доирасида пахта ғўзапояси пиролиз усулида қайта ишланади.
Ўзбекистонда «Экоҳамкор» мақоми жорий этилиши мумкин
Мазкур мақом эгаларига яшил боғ ёки паркка ўз номи ёки ташкилоти номини бериш, экологик тадбирлар ўтказиш ҳамда ўз фаолиятини тарғиб қилиш ҳуқуқи берилади.
Хорижий тил сертификатига эга бўлмаган ўқитувчилар ишдан бўшатилиши мумкин
Ҳукумат қарори лойиҳаси билан давлат таълим муассасаларида фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчиларига қўйилган малака талабларини кучайтириш таклиф этилмоқда.
Ўзбекистонда Болалар фаровонлиги индекси ишлаб чиқилади
Ўзбекистонда болаларнинг ҳаёт сифати ва ҳуқуқларини баҳолашга хизмат қиладиган Болалар фаровонлиги индекси жорий этилади.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича янги стратегия қабул қилинади
Бу борада Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш муддати узайтирилиши мумкин
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тизимлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Кибержиноятларга қарши янги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди
Қонун лойиҳасига кўра, банклар, тўлов тизими операторлари ёки тўлов ташкилотлари киберхавфсизлик талабларига риоя этмагани ёки шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олмагани оқибатида фуқароларга етказилган моддий зарарни қоплаб бериши белгиланмоқда.
Лицензия учун туроператорларнинг 50 минг доллари музлатиб қўйилади
Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ҳукумат қарори лойиҳасида чиқиш туризми билан шуғулланувчи туроператорлар учун янги молиявий талаблар белгиланмоқда.
Айрим иссиқхоналар учун солиқ 10 баробарга оширилиши мумкин
Бу Солиқ кодексига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасида белгиланган.
Ўзбекистонда фахрийлар мақоми белгиланяпти. Уларга турли имтиёзлар берилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Фахрийлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси моддама-модда кўриб чиқилиб, иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Тошкентда пулли автотураргоҳ учун тўлов қилмаганларга жарима жорий этилиши мумкин
Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 128-11-модда билан тўлдирилиб, йўл бўйидаги пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловдан бўйин товлаш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима жорий этилади.
Умумий қиймати 137 млн доллар: Қашқадарёда канализация тизимларини қуриш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда
Лойиҳа доирасида Қарши шаҳрида бир суткада 60 минг куб метр оқова сувни тозалаш қувватига эга иншоот, Шаҳрисабз ва Китобда эса иккита сув оқова тозалаш иншооти, 14 та насос станцияси барпо этилади.
Ўзбекистонда ягона Экология кодекси ишлаб чиқилди: 53 та қонун битта ҳужжатга жамланади
Лойиҳага кўра, янги Экология кодекси 25 бўлим, 131 боб ва 665 моддадан иборат бўлади. Унда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, чиқиндиларни бошқариш, ҳаво ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш, биохилма-хилликни сақлаш, «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлашга оид ҳуқуқий нормалар жамланади.
Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида абадий яхши қўшничиликка доир ҳужжат қабул қилинади
Қуйи палата депутатлари «Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома»ни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Тадбиркорликка ноқонуний аралашганлик учун жазолар кучайтирилиши мумкин
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва бу каби ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ўзбекистон ва БАА ўртасида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Шавкат Мирзиёев БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий билан қатор масалаларни муҳокама қилди.
Ўзбекистонда давлат хизматларининг бир қисми хусусий секторга ўтказилиши мумкин
Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Давлат бошқарувини 2030 йилгача номарказлаштириш стратегияси» лойиҳасида сўз боради.
Ўзбекистонда АҚШ билан йирик инвестиция лойиҳалари амалий босқичга ўтади
Ўзбекистон ва АҚШ молиявий институтлари ўртасида стратегик соҳалар бўйича янги келишувларга эришилди.
Республика даражасидаги 250 та ваколат қуйи тизимларга ўтказилади – лойиҳа
Лойиҳага мувофиқ, ваколатларни ўтказиш босқичма-босқич амалга оширилади. Шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш, бюджет мустақиллигини ошириш ва давлат хизматларининг бир қисмини жойларда ташкил этиш чоралари ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистонда ҳам ҳокимлар халқ томонидан сайланиши мумкин
Ўзбекистонда туман ва шаҳар ҳокимларини сайлаш тизимини жорий этиш масаласи кун тартибига чиқди.
Техникум ўқувчиларига «Work and Travel» дастурлари учун ссуда ажратилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида назарда тутилмоқда.
Ўзбекистонда ноолимпия спорт турлари учун алоҳида конфедерация ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистонда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича янги тизим жорий этиш режа қилинмоқда.
Айрим тоифа ўқитувчиларга самолёт ва поезд чипталари учун чегирма берилиши мумкин
Ўзбекистонда рейтингда юқори ўринларни эгаллаган таълим муассасалари педагогларини рағбатлантириш бўйича янги тартиб жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Туризм лойиҳа бошқаруви тизимига ўтказилмоқда – A.Аққулов
Ўзбекистонда туризм ривожи учун бир қатор тадбирлар режалаштирилган. Бу ҳақда Туризм қўмитаси раиси А.Аққулов ОАВ ходимлари билан бўлган учрашувда маълум қилиб ўтди.
Самарқанд шаҳри ҳудуди икки баробар кенгайиши мумкин
Самарқанд шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси лойиҳасига кўра, шаҳар ҳудуди қарийб уч бараварга кенгайиши режалаштирилган.
Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди
Бундай лойиҳа қиймати камида 50 млн АҚШ долларни ташкил этиб, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, хизматлар ёки бошқа инфратузилмани яратиш, кенгайтириш ёки модернизация қилишга қаратилган бўлади.
Яроқсиз ҳолга келган давлат байроғини йўқ қилиш тартиби ишлаб чиқилди
Адлия вазирлиги «Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларини тайёрлаш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.

