Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Малайзия сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда «Умра плюс» йўналишлари ишлаб чиқилади

06/02, 19:40

Учрашувда Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Малайзиянинг нуфузли ташкилоти Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилади

06/02, 17:17

Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Куала-Лумпур шаҳрида MATTA (Малайзия туристик компаниялари ва туроператорлар ассоциацияси) вице-президенти Шайх Авад ва бош менежери Мазия Миҳат билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон-Малайзия туризм соҳасида ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

06/02, 16:33

Куала-Лумпурда Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Малайзиянинг Туризм, санъат ва маданият вазирлиги бош котиби Раслан Абдул Раҳмон билан музокаралари бўлиб ўтди.

Малайзия авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўяди

06/02, 15:51

«Ўзавиация» агентлиги томонидан «АAir Asia X Berhad» авиакомпаниясига Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.

Малайзиянинг ислом санъатига оид нодир коллекцияси Ўзбекистонда намойиш этилади

06/02, 10:45

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ташаббуси Малайзия Ислом санъати музейи раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Малайзия компанияси Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

06/02, 10:01

Ўзбекистон делегациясининг Малайзияга хизмат сафари давомида ҳамкор давлат билан ақлли қишлоқ хўжалиги технологиялари ва дронлар ишлаб чиқариш, шоличилик, балиқчилик, каучук етиштириш, мева-сабзавот ва ипак маҳсулотларини экспорт қилиш каби йўналишларда амалий ҳамкорлик ишларини бошлашга келишиб олинди.

Президентнинг Малайзияга ташрифи якунланди

05/02, 19:32

Тадбирлар якунлангач, Куала-Лумпур халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Малайзия таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Шавкат Мирзиёев машҳур Twin Towers биносига ташриф буюрди

05/02, 18:46

Нефт-газ, нефть-кимё ва қайта тикланувчи энергетика соҳаларида етакчилардан бири бўлган ушбу глобал компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпурда бўлиб ўтган қўшма бизнес форумда иштирок этди

05/02, 16:51

Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган қўшма бизнес форумида иштирок этдилар.

Президент Малайзия Ислом санъати музейига ташриф буюрди (фото)

05/02, 14:03

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф доирасида Малайзия Ислом санъати музейига ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида стратегик ҳамкорликка доир қўшма баёнот имзоланди

05/02, 12:56

Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.

Ўзбекистон Малайзия томони билан ислом мероси йўналишида ҳамкорлик қилади

04/02, 21:09

Бугун Малайзия Ислом санъати музейида икки томонлама маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ислом цивилизациясини ўрганишда илмий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган «Маданий мерос: Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўприк» мавзусидаги халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпур халқаро аэропортида кутиб олинди

04/02, 20:28

Президент Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Ўзбекистон ўтган йили Малайзияга 6 млн долларлик маҳсулот экспорт қилган

04/02, 19:20

Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.

Ўзбекистон туризм салоҳияти Малайзияда тақдим этилди

04/02, 13:44

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи арафасида, 3 феврал куни ушбу мамлакатнинг Пенанг штатида «Ўзбекистон - Буюк Ипак йўли дурдонаси» Ўзбекистон-Малайзия туризм форуми ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев Малайзияга боради

02/02, 10:00

Ташриф доирасида Куала-Лумпур шаҳрида Бош вазир Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, Малайзиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар, қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда кўзда тутилган.

Ўзбекистон ва Малайзия жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади

03/12, 16:26

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган мажлисда депутатлар «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Малайзия Ҳукумати ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани (Тошкент, 2023 йил 8 июн) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.

Моҳд Файз Абдуллоҳ: Демократия қўл етмас орзу эмас, балки реаллик

28/11, 16:49

Жорий йил 27 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида юзлаб халқаро кузатувчилар қатнашди.

Малайзия компанияси Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқариши мумкин

19/09, 17:31

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Малайзиянинг робототехника ечимлари бўйича етакчи компанияси бўлган «Meraque Group» билан стратегик ҳамкорликка доир англашув меморандумини имзолади.

Малайзия томони Ўзбекистонда талабалар учун ётоқхоналар қуришга қизиқиш билдирмоқда

09/08, 09:28

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоевнинг «MARA Corporation Sdn Bhd» (Малайзия) корпорацияси директорлар кенгаши раиси Муҳаммад Рафи бин Шаҳзада билан бўлиб ўтган учрашувида томонлар Ўзбекистонда қўшма ўқув дастурларини шакллантириш, келажакда қўшма факультет очиш ва Малайзиянинг технологиялар соҳасидаги етакчи таълим муассасаларидан бирининг филиалини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.

Яна