Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда камбағаллик даражаси 6,7 фоиздан 3,9 фоизга пасайди

Кеча, 20:17

Айни пайтда вилоятда 39 минг нафар ишсиз фуқаро бор, 102 минг киши меҳнат миграциясида.

Микро ГЭСларни лойиҳалаш ва қуриш тартиби соддалаштирилади

19/08, 18:04

Қўшимча сув босимини ҳосил қилиш учун канал, дарё ва ўзанлар конструкциясига ўзгартириш киритишга рухсат берилади. Сув хўжалиги объектларида ўз эҳтиёжлари учун кичик ва микро ГЭСларни аукционсиз қуриш имконияти ҳам яратилади.

Президент ҳудудларнинг бизнес ихтисослигини белгилаб берди

18/08, 15:42

Ўзбекистон ҳудудлари иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарига айланади. Президент улар учун устувор бизнес йўналишларини белгилаб, муҳим вазифаларни қўйди.

Кичик бизнеслар 3 йил давомида текширувлардан озод қилинади

18/08, 15:14

Тадбиркорлар билан мулоқотда бизнесга маъмурий босимни камайтиришга қаратилган янги чоралар эълон қилинди.

Тадбиркорлар учун барча турдаги жарималар миқдори камайтирилади

18/08, 14:32

Таҳлил қилинган 5 минг тадбиркорнинг ярмидан кўпида бир йилда 2-3 марта, яна 21 фоизида 4 мартадан солиқ текшируви ўтказилган. Бунга ёнғин, қурилиш, санитария, карантин ва энергия инспекцияларининг такрорий текширувлари ҳам қўшилмоқда.

​Тадбиркорларга хорижий брендмейкер жалб қилиш харажатининг ярми қоплаб берилади

18/08, 13:16

Миллий брендни ташқи бозорда тарғиб қилиш ва халқаро талабларга мослаштириш учун 50 минг долларгача субсидия ажратилади.

Ўзбекистонда тадбиркорлар 650 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

18/08, 12:30

Беш йилда корхоналарнинг асосий капиталга инвестицияси 3 карра кўпайиб, 363 триллион сўмга етди. Саноати 100 миллион доллардан ошган туманлар сони 66 тадан 116 тага кўпайди.

Янги бошлаётган тадбиркорлар 5 млрд сўмгача кредитни онлайн расмийлаштириши мумкин

18/08, 12:12

Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда бизнесни бошлаш ва ривожлантириш учун янги молиявий имкониятларни маълум қилди.

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

17/08, 17:43

Уни қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилди.

Хоразмда ёшлар учун Касблар шаҳарчаси ташкил этилди

17/08, 16:08

Президент Шавкат Мирзиёев Урганчдаги янги касбий таълим мажмуаси ва ёшларни касбга йўналтириш имкониятлари билан танишди.

Президент бугун Хоразм вилоятига боради

17/08, 10:54

Давлат раҳбари ҳудудда саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳамда яратилган инфратузилма билан танишади.

Судларда иқтисодий низоларни тезкор ҳал этиш учун янги стандарт жорий этилади

14/08, 16:53

Судга берилган ариза бошқа судга тегишли бўлса, у фуқарога қайтарилмайди, суднинг ўзи уни тегишли судга юборади. Аризада жузъий камчилик аниқланган тақдирда суд уни бартараф этишда фуқарога фаол кўмаклашади.

Президент Администрациясининг асосий вазифалари белгиланди

14/08, 14:29

Қонунда Администрация раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, Администрациянинг мансабдор ва бошқарув шахсларини лавозимга тайинлаш ҳамда озод этишга оид нормалар белгиланди.

Энергетика соҳасида муаммоларни ҳал этишда янги ёндашувга ўтилади

13/08, 20:49

14 та туманда 5 минг 695 та трансформатор, 6,9 минг километр электр тармоғи, 242 километр газ тармоғи ҳамда 404 та газ тақсимлаш қурилмаси таъмирталаб экани аниқланди. Уларнинг техник ҳолатини яхшилаб, “яшил” тоифага ўтказиш ишлари бошланди.

Президент қатор тадбиркорларни тақдирлаш бўйича фармонни имзолади

13/08, 20:06

Улар янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратиш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун мукофотланган.

Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бўйича тезкор штаб тузилди

13/08, 18:54

Штаб 24/7 режимда узлуксиз фаолият юритмоқда. Колл-марказ ва расмий ботлар орқали тадбиркорлардан 6 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Уларнинг 4,2 мингдан зиёди ижобий ҳал этилди, 1,8 мингга яқинини кўриб чиқиш давом этмоқда.

Президент суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришни топширди

11/08, 17:24

Нархлар барқарорлигини сақлаш учун бозорда етарли таклифни таъминлаш, маҳсулотларни биржа савдоларига талабдан келиб чиқиб чиқариш, ишлаб чиқариш ва логистика харажатларини қисқартириш муҳимлиги таъкидланди.

Дунёдаги энг кекса Президент ғойиб бўлди

10/08, 09:19

93 ёшли Бия 1982 йилдан бери Камерунга раҳбарлик қилиб келади.

Венгрия Президентлигига номзод маълум бўлди

08/08, 21:46

Андраш Бака 2009–2011 йилларда Венгрия Олий судига раҳбарлик қилган.

Сунъий интеллект асосида яратилган хизматлар ҳажми 1,5 млрд долларга етказилади

07/08, 17:25

Жорий йилнинг ўзида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда сунъий интеллект асосида амалга ошириладиган лойиҳалар сонини 100 тадан ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Тиббиёт, энергетика, транспорт, божхона, ҳуқуқий хизматлар, жамоат хавфсизлиги, экология ва геология йўналишларида ишлаб чиқилаётган ечимлар тақдим қилинди.

Президентнинг янги қарори эълон қилинди

06/08, 21:11

Ушбу қарор чорвачилик соҳасини ривожлантириш билан боғлиқдир.

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади

06/08, 17:14

Энергетика вазирлигига тармоқда ягона ва самарали бошқарув тизимини шакллантириш, соҳа корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини тизимли ташкил этиш вазифалари юклатилди.

Ўзбекистон чорвадорлар уюшмаси ташкил этилади

05/08, 17:17

Янги тузилма чорвадорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, кооперацияни ривожлантириш, наслчилик ишлари, илмий тадқиқот ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш, молиявий кўмак кўрсатиш ҳамда ташқи бозорларга чиқишга кўмаклашиш билан шуғулланади.

Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш тизими тубдан ўзгариши мумкин

04/08, 16:40

Президент Шавкат Мирзиёев давлат фуқаролик хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизими ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент темир йўл соҳаси ходимларини табриклади

31/07, 20:32

3 минг километрдан ортиқ йўллар электрлаштирилиб, 1 минг 100 километрдан зиёди реабилитация қилинди.

Мирзиёев Марказий Осиё учун янги ҳамкорлик модели таклиф қилди

31/07, 15:41

Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчилари учрашувида Шавкат Мирзиёев минтақани ягона тараққиёт маконига айлантириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда илк халқаро тоифадаги голф клуби очилишида қатнашди (фото)

30/07, 20:32

Давлат раҳбарлари Садир Жапаров ва халқини янги объектнинг очилиши билан табриклаб, мамлакатнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятлар тиладилар.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида давлатлараро кенгаш тузилади

30/07, 15:06

Ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш вазифасидан келиб чиқиб, яқин фурсатда импорт ўрнини фаол босиш асосида ўзаро маҳсулот етказиб бериш ҳажмларини ошириш чоралари кўрилади. Шунингдек, икки давлат пойтахтларида савдо уйлари ва ваколатхоналари очилади.

Шавкат Мирзиёев Халқлар дўстлиги байрами билан табрик йўллади

30/07, 12:35

Президент Шавкат Мирзиёев Халқлар дўстлиги куни муносабати билан йўллаган табригида мамлакатдаги тотувлик ва бағрикенгликни энг муҳим қадрият сифатида эътироф этди.

Яна