Украина Қрим кўпригига бир ҳафтада учинчи марта зарба берди
Meduza нашри хабар беришича, бу гал аввалги ҳужумлардан омон қолган темирйўл қисми нишонга олинган.
Трамп ва Путин музокарасида асосий мавзу Украина бўлди – Ушаков
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Путин ва Трампнинг АРЕС доирасидаги учрашуви тафсилотларини маълум қилди.
Украина Россияга “қақшатқич” зарба берди — Путин бундан дарғазаб бўлиши айтилмоқда
Кўприк жиддий талафот кўрган, транспорт ҳаракати буткул тўхтатилган.
АҚШ Украинани узоқ масофали зарбалардан тийилишга чақирди
АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Элбриж Колби НАТО қароргоҳида ўтказилган Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида Россия ҳудудининг ичкарисига берилаётган зарбалар урушни тугатишга ёрдам бермаётганини айтган.
Украина уруши 2028 йил охиригача давом этиши тахмин қилинмоқда
Бу ҳақда Европа Иттифоқи учун кузги иқтисодий прогнозда гап боради.
БМТ бош котиби Украина уруши якуни бўйича баёнот берди
Бош котиб ўт очишни шартларсиз, зудлик билан тўхтатишга чақирган. Унга кўра, оташкесим Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва халқаро ҳуқуққа таяниб ўтказиладиган тинчлик музокараларига дебоча бўлади.
Европа Россияни геноцидда айблади
Қонун лойиҳасини 536 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, 8 нафари қарши чиққан, 37 нафари эса овоз беришдан тийилган.
Стубб: Украина бўйича тинчлик музокараларида эҳтиёткорона силжиш бор
Финляндия президенти Александр Стубб Украинадаги урушни тугатишга қаратилган музокараларда муайян ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини маълум қилди.
Абу-Дабидаги уч томонлама музокаралар якунланди: асирлар алмашилади
Абу-Даби шаҳрида Россия, Украина ва АҚШ вакиллари иштирокидаги икки кунлик музокаралар якунланди. Россия томони янги кенг кўламли асирлар алмашинуви бўйича принципиал келишувга эришилганини маълум қилди.
Европанинг икки давлати Украинага кўмак сўровини рад этди
Словакия бош вазири Роберт Фицо Германия канцлерининг Украинага ЕИнинг барча давлатлари кўмак кўрсатиши керак деган баёнотини “шантаж” деб атаган.
Украина хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги кафолатланиши керак – Уиткофф
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Абу-Дабида Украина ва Европа вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Украинанинг хавфсизлик кафолатлари муҳокама қилинганини маълум қилди.
Ҳакерлар Россия ҳукумати яширишга уринаётган маълумотни қўлга киритди
«BY киберпартизанлар» ва «Silent Crow» ҳакер гуруҳлари Россия федерал статистика хизмати базасини бузиб киришга муваффақ бўлди.
Урушдан сўнг Украина ҳудуди бироз ўзгариши мумкин – Трамп
Бу ҳақда у CBS телеканалининг «60 Minutes» дастурига берган интервьюсида гапирган.
Путин билан ким гаплашади? Европа Иттифоқи музокараларга вакил танламоқда
Мелонининг фикрича, ягона вакил ва аниқ музокара мандати бўлмаса, Европа тинчлик жараёнидан четда қолиб кетиши хавфи мавжуд.
Россия, АҚШ ва Украина ўртасида уч томонлама музокаралар ўтказилади
Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Зеленский Путин билан Туркияда музокара ўтказмоқчи
У Путин билан музокараларнинг асосий мавзуси сифатида фронт чизиғида сулҳга эришиш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш механизмини яратишни келтирди.
ЕИга аъзо бўлмаган давлатларнинг Украинага ёрдами 5 бараварга қисқариши мумкин
Улар 2026 йилда Украинага 19 миллиард евро тақдим этган эди.
Украина ва Россия Олешки шаҳрида ўт очишни тўхтатишга келишди
Сукут режими гуманитар операцияни амалга ошириш, шаҳарда қолган аҳолига ёрдам етказиш ва тинч аҳолининг Олешкидан хавфсиз чиқиб кетишига тайёргарлик кўриш мақсадида ўрнатилган.
Зеленский 2023 йилда Путинга етказилган тинчлик режасини рад этган — Financial Times
Бу ҳақда нашр музокараларда иштирок этган шахсларга таяниб хабар берди.
The Economist: АҚШ Украина бўйича янги ташаббус ишлаб чиқди
Америка таклифларига кўра, Россия АҚШ билан бизнес алоқаларини ўрнатади ва санкциялар бўйича енгиллик олади.

